Линклар

Хитой икки кун ичида ўз миллий валютаси – юанни икки марта девальвация қилиб, жаҳон бозорини ларзага солди.

Юаннинг долларга нисбатан курси Хитой марказий банки тарафидан 11 август куни 1,9 фоиз, 12 август куни 1,6 фоизга пасайтирилган эди.

Икки девальвация натижасида юан қадри ички бозорда 3,5 фоиз, жаҳон бозорида эса 4,8 фоизга арзонлади.

Юан қадрининг пасайтирилиши иқтисодининг ўсиши пастлаб бораётган Хитойнинг экспорт салоҳиятини юқорилатишга қаратилган ҳаракат ўлароқ баҳоланмоқда.

Мутаҳассисларнинг билдиришича, юан девальвацияси Россия миллий валютасининг янада пастлашишига туртки бўлган.

12 август куни Москва биржасида бир долларнинг нархи 65 рублга етган эди.

XS
SM
MD
LG