Линклар

logo-print

АҚШда фонд биржаси трейдерлари ва украинлаик ҳакерлар корпоратив маълумотларни ўғирлаш орқали 100 миллион доллар даромад олганликда айбланмоқда.

Адлия вазирлиги жами етти кишига айбловларни эълон қилган. Уларнинг тўрт нафари, жумладан, икки ҳакер Украина фуқароси экани маълум бўлди.

“Инсайдерлик савдо”да айбланганлар Marketwired, PR Newswire ва Business Wire тизимларига ноқонуний йўл билан кириб, ҳали оммага эълон қилинмаган маълумотларни ўғирлаб келишган.

Биржада ушбу ахборот ёрдамида олиб борилган савдо уларга 100 миллион доллар даромад келтиргани айтилмоқда.

Гуруҳга аъзо АҚШ фуқаролари ҳибсга олинган, украиналикларга халқаро қидирув эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG