Линклар

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига 11 августдан бошлаб янги жазо тури – “озодликни чеклаш” жазоси киритилди.

2015 йил 29 июль куни қабул қилинган, Сенат томонидан 6 август куни маъқулланган ва мамлакат президенти Ислом Каримов 10 август куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга биноан киритилган бу жазога маҳкум этилган шахсга яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқланиши ёки сутканинг муайян вақти давомида яшаш жойидан чиқиш чекланиши мумкин.

Озодликни чеклаш ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди. Маҳкумга нисбатан электрон кузатуви воситаларини қўлланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG