Линклар

Месси, Роналду ва Суарес Европанинг энг яхши футболчиси соврини учун курашади


Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес ҳамда “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда Европанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлик қилишмоқда.

Бу ҳақда Европа футбол федерацияси - УЕФА расмий веб-саҳифасида 12 август куни маълум қилинди.

Мукофот эгаси УЕФАга кирувчи барча 54 футбол уюшмаси номидан вакиллик қилувчи журналистлардан иборат ҳакамлар ҳайъати тарафидан аниқланади. Ҳар бир ҳакам ўзи энг яхши деб билган беш нафар футболчига овоз беради. Биринчи ўринга 5 очко, бешинчи ўринга 1 очко берилади.

Европанинг 2014/15 мавсумидаги энг яхши футболчиси номи 27 августда маълум бўлади.

XS
SM
MD
LG