Линклар

Бугун дунёда Чапақайлар куни нишонланмоқда


Барак Обама ҳам чапақай.

Барак Обама ҳам чапақай.

Халқаро чапақайлар куни Британиядаги Чапақайлар клуби ташаббуси билан 1992 йилнинг 13 августидан буён ҳар йили нишонланади.

Бу кунда асосан ўнг қўллилардан иборат жамият эътиборини чапақайлар дуч келадиган муаммоларга, уларга нисбатан турли маданиятларда мавжуд салбий муносабат ва иримларнинг асоссиз эканлигига қаратишга уринадилар. Олимлар яқинда чапақайлик мия ярим шарлари ассимметрия оқибати эканлигини, бинобарин чапақайларни ўнг қўлга ўтишга мажбурлашдан фойда йўқлигини исботлаганлар.

Дунё аҳолисининг 3 дан 10 фоизигача қисми чапақайдир.

Цезарь, Наполеон, Черчилль, Леонардо да Винчи, Пабло Пикассо, Франц Кафка, Николо Паганини, Вольфганг Амадей Моцарт, Альберт Эйнштейн, Исаак Ньютон каби инсоният тарихида из қолдирган шахслар чапақай бўлган. АҚШ президенти Барак Обама ҳам чапақайдир.

XS
SM
MD
LG