Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:02

Прокуратурага ҳокимнинг қарорини бекор қилиш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи берилди


10 август куни президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга биноан бундан буён Бош прокурорга давлат бошқаруви органлари ва ҳокимларнинг қонун меъёрларига мос келмайдиган ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш юзасидан мамлакат президентига таклиф киритиш ваколати берилди.

Бу ҳақда хабар қилган норма.уз сайтига кўра, Бош прокурор бундай таклифни, агар қонун меъёрларига мос келмайдиган ҳужжатлар мавжудлиги президент қарорлари ижросини текшириш давомида аниқланиб қолса киритади.

Айтилишича, Бош прокурор давлат бошқаруви органлари ва ҳокимлар қабул қилган ҳужжатлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий чеклаган ҳолатларда ҳам ўша ҳужжатлар ижросини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш юзасидан мамлакат президентига таклиф киритиши мумкин.

XS
SM
MD
LG