Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:36

Бағдодда амалга оширилган портлаш қурбонлари сони 62 нафарга етди


Портлагич ортилган юк машинаси ‘Жамила” озиқ-овқат бозорида портлатилди. Воқеа жойидан олинган сурат.
Портлагич ортилган юк машинаси ‘Жамила” озиқ-овқат бозорида портлатилди. Воқеа жойидан олинган сурат.

13 август эрталаб Бағдод шаҳрининг асосан шиалар истиқомат қиладиган Садр мавзесидаги ‘Жамила” озиқ-овқат бозорида портлагич ортилган юк машинаси портлаши оқибатида нобуд бўлганлар сони камида 62 нафарга етди.

Полиция маълумотларига кўра, яна камида 120 киши тан жароҳати олган.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом Давлати” радикал гуруҳи ўз зиммасига олгани хабар қилинди.

Сунний экстремистларнинг “Ислом Давлати” гуруҳи бугунгига ўхшаш ҳужумларни Бағдод четидаги асосан шиалар яшайдиган мавзеларда тез-тез амалга ошириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG