Линклар

“Ўзнефтмаҳсулот”: Бензин тақчиллигига биз айбдормасмиз, лекин кўпайтирамиз!


“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси “республиканинг айрим ҳудудларида, шунингдек пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларидаавтобензинга навбатлар кузатилаётганини” эътироф этар экан, мижозларни “турли шов-шувларга ишонмаслик ва хавотирга берилмаслик”ка чақирди.

Компания расмий сайтида эълон қилинган мурожаатномада айтилишича, ёнилғи тақчиллиги “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясига боғлиқ бўлмаган омиллар натижаси ўлароқ юзага келмоқда.

Компаниянинг хабар қилишича,“яқин келажакда автобензин нархининг оширилиши кутилмаяпти”.

“Ўзнефтмаҳсулот” комил ишонч билан мана бу ваъдани ҳам берган:

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси шуни ишонтириб баён қиладики, байрам арафасида ва ундан кейин ҳам ёнилғи ишлаб чиқаришни мумкин қадар кўпайтириш ҳисобидан АЁҚШларга нафақат режалаштирилган миқдорда, балки унга қўшимча миқдорда ҳам автобензин етказиб бериш мўлжалланмоқда”.

Компания фикрича, ёнилғи тақчиллигига “автобензинни керагидан ортиқда харид қилиб, ғамлаб олишга ҳаракат қилаётган” автомобиль эгалари, бензинни кўп олиб қўйиб, кейин сотишга ҳаракат қилаётган “чайқовчилар”, йилдан-йилга автомашиналар сони ортиб бораётгани айбдордир.

Мурожаатномаси бошида ёнилғи тақчиллигиўзига боғлиқ бўлмаган омиллар натижаси ўлароқ юзага келаётганини таъкидлаган компания 13 август кунги мурожаатномаси охирида мана бундай ваъда берган:

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси мазкур вазиятни барқарорлаштириш учун нефтни қайта ишлаш заводларида автобензин ишлаб чиқариш миқдорини мумкин қадар кўпайтириш, шу жумладан четдан қўшимча миқдорда углеводород хом ашёсини келтириш ва истеъмолчиларни автобензин билан тегишли миқдорда таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўрмоқда”.

***

Мавзуга оид бугунги хабар:

Mongol Rally иштирокчилари Самарқандда бензин тақчиллигига гувоҳ бўлди

Лондонда бошланиб, Россиянинг Улан-Удэ шаҳрида якунланадиган Mongol Rally автомарафонида иштирок этаётган 10 дан зиёд жамоа йўл-йўлакай Самарқандда бўлгани, бу шаҳарда спортчилар автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида бензинга турнақатор навбатлар мавжудлигига дуч келгани тўғрисидаги “Самаркандский вестник” газетасига таяниб, ca-news сайти хабар қилди.

Mongol Rally автомарафони иштирокчилари 16 минг километрдан зиёд масофани босиб ўтади.

Марафонда қуввати ҳар-хил 275 машина, жаҳоннинг турли мамлакатларидан 750 киши қатнашмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG