Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:07

Ўзбекистонда Армиянинг жанговар шайлигини ошириш масаласи кўрилди


Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасида Қуролли Кучлар қўшинлари қўмондонликлари, бирлашмалари, ҳарбий қисм ва муассасалар қўмондонликлари таркиби иштирокида Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилгани тўғрисида Бош прокуратура расмий сайти хабар қилди.

Сайтга кўра, йиғилишда Қуролли Кучларда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, қўшинларнинг жанговар шайлик даражасини янада ошириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш, соғлиғини сақлаш, уларнинг хизматни ўташ ва яшаш жойларидаги ижтимоий-маиший шароитларни изчил яхшилаб бориш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш каби масалалар муҳокама қилинган.

Йиғилишда Бош прокуратура, Олий ва Ҳарбий судлар ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вакиллари иштирок этгани,кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилингани хабар қилди.

XS
SM
MD
LG