Линклар

logo-print

Пунгонликлар газ баллонлари кечикаётганидан шикоят қилмоқда


Ушбу сурат мисолида аҳоли газ баллонларини ташишда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаётганини кўриш мумкин.

Ушбу сурат мисолида аҳоли газ баллонларини ташишда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаётганини кўриш мумкин.

Наманган вилоятининг Поп тумани Пунгон шаҳарчаси аҳолиси газ баллонларининг кечикиб берилаётганидан шикоят қилди.

Пунгонликлар номидан OzodMikrofonга мурожаат қилган йигитнинг айтишича, одамлар газ баллонларини икки ойлаб кутишга мажбур бўлаяпти:

- Бошида газ баллонларни 15 кунда олиб келишарди. Ҳозир энди 1 ой, 2 ойга ўтиб кетди. Ўзимиз бориб заправкалардан тўлдириб келаяпмиз, давлатни газ баллони келгунча, деди поплик йигит.

Ўзбекистонда 2014-2015 йилги қишки мавсумда аҳолига газ деярли тўлиғича маиший баллонларда етказилмоқда. Шунингдек, аҳолига баллонларда сотиладиган газ исиниш учун эмас, фақатгина емак пишириш учун мўлжаллангани айтилган.

Аҳолига икки хил ҳажм - 50 ва 25 литрдаги баллонларда газ сотилмоқда. 50 литрлик баллондаги газни 10 минг, 25 литрдаги газни 5 минг сўмга тўлдириб беришмоқда.

Суҳбатдошимиз поплик йигитнинг айтишича, кейинги пайтда газ нархи ҳам ошиб бораяпти.

Унинг айтишича, маҳаллий ҳокимликларга айни муаммо юзасидан шикоят қилинган, бироқ бирор натижа бўлмаяпти.

Поплик йигит билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:


Суҳбатдошимиз газ баллонлари олиб келинган пайтдаги "ур-тўполон" акс этган суратларни ҳам Озодликка йўллаган:

Газ баллонлари “Ўзтрансгаз"нинг унитар корхоналари ҳудудий бўлинмалари томонидан шартнома асосида аҳолига 5 йиллик муддатга ижарага берилмоқда.

Айни пайтда, аҳолига баллонларда етказилаётган газ қувурдаги газдан сезиларли даражада қимматлиги ва, муҳими, исиниш учун мўлжалланмагани аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Қувурдан борадиган газнинг бир куб метри 140 сўм бўлса, баллонлардаги газнинг бир куб метри эса 180 сўмга тушмоқда.

XS
SM
MD
LG