Линклар

logo-print

Дўстим Форёбни жангарилардан тозалаш бўйича янги амалиёт бошлади


Генерал Дўстум Форёбдаги амалиётга раҳбарларлик қилмоқда

Генерал Дўстум Форёбдаги амалиётга раҳбарларлик қилмоқда

Афғонистон шимолидаги Озодлик мухбирининг хабар беришича, Форёб вилоятининг Қайсор туманини тўлалигича жангарилардан тўлалигича тозалаш бўйича янги ҳарбий амалиёт бошланган.

Форёб вилояти маҳаллий кенгашининг бошлиғи Саййид Боқийнинг Озодлик радиосига айтишича, мамлакат вице президенти генерал Абдуррашид Дўстим бошчилигидаги хавфсизлик кучлари мазкур туманнинг уч минтақасида қуролли толибларни таъқиб этмоқдалар.

13 август куни йўлга қўйилган ҳарбий амалиёт натижасида Тўймас, Ғўра ва Зиёратгоҳ минтиқалари жангарилардан тозаланган.

Шох водийси ҳам тез орада давлат кучлари тасарруфига ўтиши кутилмоқда.

Жангларда генерал Дўстимга Афғонистон парламентининг Форёб вилоятидан бўлган ўзбек вакиллари ҳамроҳлик қилаётгани айтилади.

Июль ойи ўрталарида Форёб вилоятининг Алмор туманида жангарилар назоратига ўтган 100 га яқин қишлоқ жангарилардан тозаланган.

Аммо Ширинтагоб ва Жумабозор туманларида давлатга тарафдор маҳаллий жангчилардан тортиб олинган қатор қишлоқлар ҳалиям Толибон жангарилари назоратида қолмоқда.

Генерал Дўстим бундан олдин Форёб вилоятини жангарилардан тозаламасдан пойтахт Кобулга қайтмасликка ваъда берганди.

У етакчилик қилаётган толибларга қарши ўтказилаётган ҳарбий амалиётларда асосан ҳукуматнинг ўзбек миллатига мансуб аскарлари ташкил этади.

Форёб аҳолиси вилоят Толибондан тозалангач маҳаллий аҳолини жангариларга қарши ҳар томонлама ҳимоя қилишни сўрамоқда.

XS
SM
MD
LG