Линклар

Москва яна тўрт Европа мамлакатидан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилинишига тақиқ қўйди.

Энди Албания, Черногория, Ирландия ва Лихтенштейнда ишлаб чиқилган бундай товарларнинг Россияга олиб кирилиши маън этилади.

13 август куни Бош вазир Дмитрий Медведев агар Киев Европа Иттифоқи билан ассоциация келишувининг иқтисодий шартларини амалга оширишни бошласа, Украина озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам Кремлнинг “қора-рўйхатига” киритилишидан огоҳлантирди.

Ассоциация келишуви 2016 йилнинг бошида кучга кириши режаланган.

Ғарб санкцияларига жавобан Кремль АҚШ, Австралия, Европа Иттифоқи давлатлари ва Канадада ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилинишига тақиқ қўйган эди.

Москва Қримнинг аннексия қилиши ва Украинадаги айирмачиларнинг дастаклаши ортидан АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши қатор санкциялар жорий қилган.

XS
SM
MD
LG