Линклар

logo-print

"ИД" хорватиялик асирнинг боши танасидан жудо қилинганини тасдиқлади


“Исломий давлат” гуруҳи 13 август куни хорватиялик Томислав Салопек Мисрдаги жанггарилари тарафидан ўлдирилганини тасдиқлади.

Бир кун аввал хорватияликники дейилган бошсиз жасаднинг сурати жангарилар тарафидан интернетда тарқатилган эди.

Хорватия ташқи ишлар вазири Весна Пусич пайшанба куни Томислав Салопекни ўғирлаб кетган кетган гуруҳлар дастлаб у ишлаган Франциянинг геология ширкатидан пул талаб қилганини маълум қилди.

Бироқ жанггарилар қайта алоқага чиқмай, 5 августта Салопек “Исломий давлат” гуруҳининг Мисрдаги жанггарилари қўлида асирда эканини тасдиқловчи видео эълон қилинган.

Хорватия Бош вазири Зоран Миланович чоршанба куни Салопек ўлдирилганини тасдиқлай олмаслигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG