Линклар

Украинада ҳибсга олинган рус зобити Путиндан ёрдам сўради


Владимир Старков

Владимир Старков

Украина давлат хавфсизлик хизмати мамлакат шарқида ҳибсга олинган россиялик зобитнинг президенти Владимир Путинга қилган видео мурожаатини эълон қилди.

Видеода 37 ёшли майор Владимир Старков Россия президентидан ўзини озод этилишида ёрдам кўрсатишни сўрайди.

Рус зобити 26 июлда айирмачилар назоратидаги Донецк шаҳри яқинида Украина армияси тарафидан қурол ортилган юк машинасида қўлга олинганди.

У ўзини Россия ҳарбийси эканини тан олган ва айирмачиларга қурол етказиб бериш учун масъул бўлганини айтган.

Киев Россияни Минскда эришилган оташкесим келишувига амал қилмай Украина шарқида 15 ойдан бери давом этаётган қуролли тўқнашувларда айирмачиларни дастаклаётганикда айблаб келади.

Кремль бу айбловларни рад этиб, рус армияси кўшни мамлакатдаги низога аралашмаётганини айтади.

Жорий йилнинг май ойида Украина кучлари икки нафар рус аскарини ҳибсга олганида Кремль улар Россия армиясига дахлдор эмаслиги ва Украина шарқида ўз хоҳиши билан борганини билдирганди.

XS
SM
MD
LG