Линклар

Гулнора Каримовага пора бергани гумонланган ширкатларнинг 1 миллиард доллари музлатилиши мумкин


АҚШ прокурорлари европалик ҳамкасбларидан Ўзбекистондаги коррупцияга алоқадор телекоммуникация ширкатларига тегишли бир миллиард долларни музлатишни сўради.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри 13 август куни хабар берди.

Прокурорлар бош қароргоҳи Амстердамда жойлашган VimpelCom, Россиянинг MTS ва Швециянинг TelisaSonera ширкатларини президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнорага юзлаб миллион доллар пора берганликда гумонламоқда.

Поралар Ўзбекистон мобил алоқа бозорида ишлаш имкониятига эга бўлиш учун оффшор ширкатлар орқали тўлангани айтилади.

VimpelCom ва MTS акциялари АҚШ биржаларида сотилиши боис Америка адлияси бу ширкатларни маҳкамага тортиш ҳуқуқига эгадир.

Жорий йилнинг июль ойида АҚШ Адлия вазирлиги суд қарори билан VimpelCom ва MTS алоқа операторлари Ўзбекистонда пора берганига оид иш тергови билан боғлиқ равишда 300 миллион долларни музлатиб қўйишга эришган эди.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси (OCCRP) бошчилигида ўтказилган журналистик суриштирув Гулнора Каримова телеком ширкатларидан 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ маблағ олганини аниқлаган.

XS
SM
MD
LG