Линклар

Samsung ширкати Galaxy S6 Edge+ ва Note 5 аппаратларини эълон қилди


Galaxy S6 Edge жорий йилнинг апрель ойида сотувга чиққан эди.

Galaxy S6 Edge жорий йилнинг апрель ойида сотувга чиққан эди.

Жанубий Кореянинг Samsung ширкати 13 август куни икки флагман смартфони - Galaxy S6 Edge+ ва Note 5 аппаратларини эълон қилди.

Янги смартфонлар тўрт гигабайтлик тезкор хотира, янги Exynos процессори, уч минг миллиамперли батарея ва 5,7 дюймли экранга эга.

Galaxy S6 Edge+ жорий йилнинг апрель ойида сотувга чиққан Galaxy S6 Edge смартфонидан фақат экранининг катталиги билан фарқланади.

Note 5 аппарати эса ушбу қаторнинг ўзига хос жиҳати бўлмиш стилус-қаламча билан жиҳозланган.

Шунингдек, Жанубий Корея ширкати Нью Йоркда ўтган тақдимот маросимида Samsung Pay электрон тўлов хизматини ҳам эълон қилди.

Apple ширкатининг Apple Pay хизматидан фарқли равишда Samsung Pay NFC-технологияси бўлмаган терминаллар билан ҳам ишлай олади.

Айни дамда дунё бўйлаб фойдаланилаётган смартфонларнинг қарийб чорак қисмини Samsung ширкати ишлаб чиқарган аппаратлар ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG