Линклар

logo-print

Уйсиз отахон Фейсбук фойдаланувчилари ёрдамида қариялар уйига жойлашди


Тошкентда уйсиз қолган 86 ёшли отахон Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари кўмагида қариялар уйига жойлаштирилди.

12 август куни тармоқдаги "Потребитель.уз" оммабоп гуруҳи фойдаланувчиси пойтахтдаги банкларнинг бирида ўтирган уйсиз отахон ҳақида хабар жойлаштирган эди.

Хабарда қариянинг тўрт ойдан бери уйсиз юргани, кундузи банкда ўтириши, кечаларни банк ходимлари ижарага олиб берган уйда ўтказиши айтилади.

Отахонга ёрдам бериб келган банк ходимлари уни қариялар уйига жойлаштиришга уринишгани, бироқ ҳаракатлари самара бермаганини айтишган.

Қисқа вақт ичида мингдан ортиқ "лайк" ва юзлаб шарҳ тўплаган хабар шаҳар ҳокимияти ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги эътиборига тушди.

Подробно.уз нашрининг ёзишича, 13 август куни ҳокимият ходимлари отахонни Тошкентдаги қариялар уйига жойлаштириш учун олиб кетишган.

XS
SM
MD
LG