Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:56

Озодликка шикоятдан сўнг газ баллонлари тарқатилди


Наманган вилояти Поп тумани Пунгон шаҳарчаси аҳолисининг газ баллонлари кечикиб берилаётгани ҳақидаги шикояти Озодликда ёритилганидан сўнг зудлик билан баллонларни тарқатиш йўлга қўйилган. Пунгонликларга кўра, уларнинг Озодликдаги чиқишининг эртасигаёқ газ баллонлари олиб келиниб, арзон нархда берилган.

13 август куни Пунгон шаҳарчаси аҳолиси номидан Озодликка бўлган мурожаатда газ баллонларининг кечикиб берилаётгани айтилганди. Пунгонликлар газ баллонларини икки ойлаб кутишга мажбур бўлаётгани ва газ нархи сунъий равишда оширилаётганидан маҳаллий ҳокимликларга шикоят қилингани, бироқ бирор натижа бўлмаётганидан нолишган эди.

Озодликка бўлган ушбу шикоятнинг эртасига пунгонликлар яна радиога боғланиб, газ баллонлари олиб келингани ва арзон нархда аҳолига тарқатилгани ҳақида хабар қилишди:

- Бугун газ баллон олиб келишди. Кеча Озодликка мурожаат қилганимдан кейин олиб келишди, шикоят қилувдик газ баллон ҳақида. Бугун мана етказиб келишди газ баллонни. Кечаги гап-сўздан кейин олиб келишди. “Кеча газ баллон олиб келмаймиз дейишган эди” десам, кимдир шикоят қилибди, шунга олиб келдик деган гап-сўзлар ҳам бўлди. Очередсиз, арзон олдинги нархидан арзон нархда бериб кетишди тарқатиб. Аввалгидан 4000 сўм арзон бўпти. Олдин 16-18 минг сўмдан олардик. Бугун 13-14 минг сўмдан олдик. Албатта одамлар хурсанд. Ҳамма кутмаган эди. Кеча “Газ яна бўладими?” десак, “Билмадим. Беришса, олиб келамиз” деб кетишган эди кечаги тўполонда. Кеча Озодликка шикоят қилганимиздан кейин натижаси жуда ҳам яхши бўлди. Одамлар хурсанд. Ҳаммага етди. Ҳамма олди. Кутилмаган нарса бўлдида. Бунақа бўлишини ҳеч ким кутмаган эди. Раҳмат сизларга. Озодликка мурожаат қилганимдан кейин натижаси яхши бўлди,- дейди пунгонлик йигит.

Пунгонлик йигит: Озодликка шикоятдан сўнг газ баллонлари тарқатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:09 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда 2014-2015 йилги қишки мавсумда аҳолига газ деярли тўлиғича маиший баллонларда етказилмоқда. Шунингдек, аҳолига баллонларда сотиладиган газ исиниш учун эмас, фақатгина емак пишириш учун мўлжаллангани айтилган.

Аҳолига икки хил ҳажм - 50 ва 25 литрдаги баллонларда газ сотилмоқда. 50 литрлик баллондаги газни 10 минг, 25 литрдаги газни 5 минг сўмга тўлдириб беришмоқда.

Газ баллонлари “Ўзтрансгаз"нинг унитар корхоналари ҳудудий бўлинмалари томонидан шартнома асосида аҳолига 5 йиллик муддатга ижарага берилмоқда.

Айни пайтда, аҳолига баллонларда етказилаётган газ қувурдаги газдан сезиларли даражада қимматлиги ва, муҳими, исиниш учун мўлжалланмагани аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Қувурдан борадиган газнинг бир куб метри 140 сўм бўлса, баллонлардаги газнинг бир куб метри эса 180 сўмга тушмоқда.

XS
SM
MD
LG