Линклар

Урганчдаги истироҳат боғида концерт пайтида рўй берган фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинлари ҳамда жабр кўрганлар ҳокимият органларидан ҳодиса айбдорларини аниқлаб, жазолашни талаб қилмоқда.

Аммо қурбонларнинг яқинларига товон тўлаш масаласи кун тартибига чиқарилмади.

Урганч кўлида ўлганларга ким товон тўлайди¸ Урганч фожиаси Ўзбекистонда инсон қадрининг қанча эканлигини кўрсатдими?

Бу саволларни Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.

8 август куни Урганчдаги “Ёшлар кўли”да хоразмлик хонанда Наврўз Собировнинг хайрия концерти пайти кўлдаги кўприк панжараси синиб кетиб, ўндан зиёд одам сувга чўкиб ўлган эди.

Ҳалокат сабабларини ўрганиш учун бош вазир бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган ва бу комиссия фожиа қурбонларига моддий ëрдам берган.

Озодликка маълум бўлишича¸ бу “кўмак¸ бир қоп ун¸ гуруч ва ëғдан” иборат бўлган.

Қурултой иштироқчилари табиий офат ва фалокатлар пайтида давлат тарафидан товон тўланиши масаласини дунëнинг еткачи мамлакатлари билан қиëслаган тарзда муҳокама қилишди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG