Линклар

Пентагон маълумотига кўра, "Исломий давлат" жангарилари Ироқдаги курд отрядларига қарши иприт заҳарли моддасини ишлатган.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб, америка матбуоти хабар қилди.

Вазирлик расмийсига кўра, ишлатилган кимёвий қурол Ироқда Саддам Ҳусайн давридан қолган заҳарли модда бўлиши мумкин ёки Суриядан келтирилган иприт моддаси бўлиши мумкин. Ироқ икки йил аввал ушбу заҳарли модда борлигини тан олиб, уни йўқ қилишга ваъда берган.

Расмий сўзларига кўра, ИД бу ҳаракатлари билан ўз мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаслигини яна бир бор исботламоқда.

Германия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Ироқдаги тахминан 60 нафар курд ҳарбийси кимёвий ҳужумдан сўнг нафас олиш қийинлашганидан шикоят қилган.

Таҳлилчилар ИД қўлида кимёвий қурол борлиги олдиндан тахмин қилинаётганини таъкидламоқдалар.

Аввалроқ Америка разведкаси Ироқдаги жангарилар хлор газини ҳарбий мақсадларда қўллаётгани ҳақидаги тахминларни илгари сурганди.

XS
SM
MD
LG