Линклар

logo-print

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали янги жойга кўчди


Тошкентдаги Пушкин ҳайкали.

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали.

Рус шоири Александр Пушкин ҳайкали Тошкентда жойлашган “Ўзбекенгилсаноат” ширкати қаршисидаги майдонга ўрнатилди.

Аввал “Динамо” стадиони қаршисида турган бу ҳайкал шу йилнинг 11 август куни олиб ташланиб, реставрацияга жўнатилганди.

Ўзбекистон маҳаллий нашрлари хабарига кўра, ҳозир Пушкин ҳайкали кўчган майдонда ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти. Бу ерда “Пушкин даври” боғи барпо этилиши айтилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимияти Пушкин ҳайкали Рус миллий-маданий маркази таклифига биноан кўчирилганини билдирганди.

Рус классиги Александр Пушкин ҳайкали Тошкентда 1974 йилда очилган.

XS
SM
MD
LG