Линклар

Кубада АҚШ элчилиги ёпилганидан 54 йил ўтиб илк бор Америка байроғи кўтарилди.

Вашингтон ва Гавана ўртасида дипломатик муносабатлар тиклангани муносабати билан ўтказилган маросимда АҚШ Давлат котиби Жон Керри қатнашди.

Жаноб Керри 1945 йилдан бери Кубага ташриф буюрган илк АҚШ Давлат котиби бўлди.

АҚШ Куба билан дипломатик муносабатларни 1959 йилда тўхтатган эди. Орада муаммолар сақланиб қолаётганига қарамай Куба ўзининг Вашингтондаги элчихонасини ўтган ой очди.

Лекин, АҚШ инсон ҳақлари топталаётган Кубага қарши эмбаргони бекор қилган эмас.

Гавана ҳукумати чекловлар тўлиқ олиб ташлансагина икки мамлакат орасидаги муносабатлар яхшиланиши мумкинлигига ишора қилмоқда.

XS
SM
MD
LG