Линклар

Фожиадан бир ҳафта ўтиб Урганчдаги "Ёшлар кўли"да концертлар бекор қилинди


Ўндан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган фожидан бир ҳафта ўтиб, Урганч марказидаги “Ёшлар кўли”да концерт ўтказиш бекор қилинган.

Урганчдаги истироҳат боғида концерт пайтида рўй берган фожиада ҳалок бўлганларнинг яқинлари ҳамда жабр кўрганлар бугун шу боғга келишди, у ерда ўлганлар руҳига қўй сўйиб, қуръон ўқишди.

8 август куни Урганчдаги “Ёшлар кўли”да хоразмлик хонанда Наврўз Собировнинг хайрия концерти пайти кўлдаги кўприк панжараси синиб кетиб, ўндан зиёд одам сувга чўкиб ўлган эди.

Ҳукумат комиссияси ҳозирга қадар жамоатчиликка Урганчдаги фалокат бўйича дастлабки ҳисоботни тақдим этган эмас.

Қурбонлар ва жароҳат кўрганлар борасида аниқ рақам берилгани йўқ.

Озодлик эга бўлган маълумотга кўра, бир ҳафта илгари рўй берган фожиада 13 одам ҳалок бўлган.

2013 йилда қайта очилган "Ёшлар кўли"да ҳар шанба ва якшанба кунлари концертлар ўтказиб келинаётган эди.

XS
SM
MD
LG