Линклар

Россияда кунига 150 тоннадан озиқ-овқат маҳсулоти йўқ қилинмоқда


Озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ қилинишига қарши Россияда уюштирилган акция плакатларидан бири.

Озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ қилинишига қарши Россияда уюштирилган акция плакатларидан бири.

Россияда ҳар куни ўртача хорижда ишлаб чиқарилган 150 тонна озиқ-овқат йўқ қилинмоқда. Бу ҳақда Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати маълумот тарқатди.

Бу ишлар Россия президенти Владимир Путиннинг 6 августдаги фармонини бажариш йўлида амалга оширилаётганини билдирган “Россельхознадзор”нинг қайд этишича, шу кунгача контрабанда ашёси деб тан олинмиш 600 тоннага яқин ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотлари йўқ қилинган.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг йўқ қилиниши Россия фуқароларининг бир қисмида норозилик кайфиятини уйғотди. Интернет орқали уюштирилмиш Озиқ-овқатлар йўқ қилинишига қарши петицияни шу кунгача 370 мингга яқин киши имзолагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG