Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:43

Украина шарқидаги отишмалар натижасида тинч аҳоли вакилларидан 3 киши нобуд бўлди


Украина шарқида Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида содир бўлган отишма натижасида уч нафар тинч фуқаро нобуд бўлди.

Украина расмийлари ҳозирда ишламаётган Артем шахтаси ҳудудида ўтган тунда айирмачилар ўқидан 2 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани, 15 киши тан жароҳати олганини билдирдилар. Киев вакилларига кўра, айирмачилар оташкесим шартини 175 марта бузганлар.

Айирмачилар қўмондонларидан бўлган Эдуард Басурин эса Горловка қишлоғида бир тинч аҳоли вакили нобуд бўлгани, уч киши яралангани, шунингдек, Ясиноватая қишлоғида 5 киши, Макеевкада эса 1 киши ярадор бўлганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG