Линклар

Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Москвада учрашади


Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров (ўнгда) ва Муҳаммад Жавод Зариф (чапда).

Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров (ўнгда) ва Муҳаммад Жавод Зариф (чапда).

17 август куни Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда икки мамлакат бош дипломатлари асосан Эрон ядровий дастури ва Суриядаги вазиятга оид масалаларни муҳокама қилмоқчилар.

Вашингтон ташқи сиёсатидан норози бўлган ҳамда Сурия президенти Башар Ассадни қўллаган Москва ва Теҳрон алоқалари сўнгги йилларда илиқлашди.

Таҳлилчиларга кўра, Эрон ядровий дастурини чеклаш эвазига Теҳронга қарши санкцияларнинг бекор қилиниши Москва учун ракетага қарши мудофаа воситаларини етказиб бериш ва ядро энергетика соҳасида манфаатли шартномалар имзолаш имкониятини очиши мумкин.

14 август куни Россия ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябков Москва Эронга С-300 ҳаводан мудофаа тизимини етказиб беришга тайёр эканини ҳамда Теҳронга нисбатан санкциялар тезроқ бекор қилиниши устида ишлаётганини билдирганди.

XS
SM
MD
LG