Линклар

logo-print

"Исломий Давлат" гуруҳига қарши жанглардан қочган ироқлик ҳарбийлар жазоланади


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абади Рамадида "Исломий Давлат" гуруҳига қарши жангларда ўз мавзеларини ташлаб кетган қўмондонларни ҳарбий трибуналга бериш қарорини тасдиқлади.

Май ойида "Исломий Давлат" гуруҳи жангарилари Рамади шаҳрини ишғол этганди.

Рамади Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланади.

Бу Ироқ хавфсизлик кучларининг сўнгги бир йил ичида учраган энг йирик мағлубияти эди, дея хабар беради Рейтер ахборот агентлиги.

Ироқ бош вазири ўтган ҳафта мамлакат идорий тизимини тубдан ислоҳ этиш бўйича кампания бошлади.

Кампания илк навбатда коррупцияни йўқ қилишга қаратилган.

XS
SM
MD
LG