Линклар

Туркия шарқидаги қуролли тўқнашувларда бир турк аскари ва уч курд жангчиси ҳалок бўлди.

Расмий хабарларга кўра, тўқнашувлар 16 август куни Қарс вилоятида турк хавфсизлик кучлари ва таъқиқланган Курдистон Ишчилар Партияси (ПКК) жангчилари ўртасида юз берган.

Яна бир аскарнинг жароҳат олгани хабар қилинади.

Туркия армияси 25 июль куни Ироқ шимолидаги исёнчилар жамлоғини ҳаводан бобмалаши ортидан икки йилдан буён амалда бўлган оташкесим шартномаси бекор қилинди.

Ўшандан буён турк қўшинлари ва ПКК жангчилари ўртасидаги тўқнашувлар деярли тўхтагани йўқ.

15 август курд можаросига 31 йил тўлди.

Бу давр ичида 40 мингдан зиёд инсон ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG