Линклар

Индонезияда бағрида 54 йўловчи бўлган учоқ қидирилмоқда


Trigana Air авиакомпаниясига қарашли учоқ

Trigana Air авиакомпаниясига қарашли учоқ

Индонезияда маҳаллий авиаширкатга тегишли учоқ ғойиб бўлди.

Учоқ бағрида 5 нафар кема экипажи аъзолари дохил 54 киши бўлгани хабар қилинади.

Хабарларга кўра, диспетчерлар билан алоқа Папуа вилояти ҳудудида йўқолган.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат эрталабки учда юз берган.

Trigana Air авиакомпаниясига қарашли ATR42-300 учоқ Жайпурдан Оксибилга парвоз қилаётган эди.

Лайнерни қидириш ишлари қоронғу тушиши билан тўхтатилган ва душанба куни давом этади.

France-Presse агентлигининг Индонезия ҳукуматига иқтибосан хабар беришича, самолёт ғойиб бўлган ҳудудда ҳаво шарт-шароити жуда ёмон бўлган.

XS
SM
MD
LG