Линклар

Масаланинг сарлавҳага чиқарилган тахлитда қўйилишига Ислом Каримовнинг ўзи ва унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова сабабчидир. Каримов 10 августда имзолаган қонунга биноан агар ўзбекистонлик бирор шахс бошқа давлат фойдасига ишлаш ёки осойишталик ва хавфсизликка қарши жиноятларни содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига зиён етказса, фуқаролигидан айрилиши мумкин.

Қонун кучга кирган кун -11 августдан 3 кун ўтиб эса, АҚШ ҳукумати учта йирик телеком ширкатидан Гулнора Каримованинг пора олгани тўғрисидаги иддаоларга оид коррупция тергови доирасида 1 миллиард АҚШ долларига тенг маблағини музлатишни сўраб, Европанинг беш мамлакатига мурожаат қилди.

Агар, бу айбловлар ўз исботини топса, Гулнора Каримовани жамият ва давлат манфаатларига зиён етказганликда айблаш мумкин бўлади. Мана шу ҳолатда Ислом Каримов қизи Гулнорани фуқароликдан маҳрум қиладими?

Бу саволни сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG