Линклар

Генерал Дўстим: "Қайсорда икки ўзбекистонлик жангари асир олинди"


Генерал Дўстим ва аскарлари Шох водийсида

Генерал Дўстим ва аскарлари Шох водийсида

Афғонистон вице президенти Абдуррашид Дўстим мамлакат шимолидаги Форёб вилояти Қайсор туманида жангариларга қарши амалиёт чоғида икки ўзбекистонлик асир олинганини маълум қилди.

Форёб вилоятида Толибонга қарши ҳукумат қўшинларига қўмондонлик қилаётган генерал Дўстимнинг илова қилишича, Қайсор туманини озод қилиш чоғида яна бир Покистон фуқароси тутилган.

Генерал Дўстим иддаосига кўра, Қайсор тумани "хорижий ва афғон террорчилардан" бутунлай тозланган.

Форёбдан келаётган хабарларда таъкидланишича, 15 август куни Қайсор туманининг камида тўрт йилдан бери Толибон назоратида бўлган Шох водийсини озод этиш жараёнида жангариларга катта талафот етган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари сўзларига кўра, Шох минтиқасида жангарилар жамлоғи вайрон қилинган.

Деярли бир ойдан бери Форёб вилоятида жангариларга қарши ҳарбий амалиётга раҳбарлик қилаётган генерал Дўстим мазкур вилоятнинг баъзи нотинч ҳудудларини ҳам жангарилардан тозалаш нияти борлигини билдирди.

Форёб вилоятин мамлакат шимолий ҳудудлари барқарорлигини таъминлашда муҳим стратегик аҳаммиятга эга вилоят ҳисобланади.

Бир ой муқаддам Форёб вилоятининг айрим минтиқалари жангарилар томонидан ишғол этилиши шимол вилоятлар аҳолиси орасида катта ташвиш уйғотган эди.

Генерал Дўстим Форёб вилоятини жангарилардан тозаламасдан пойтахт Кобулга қайтмасликка ваъда берганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG