Линклар

Туркияда полиция ва курд жанггарилари ўртасидаги тўқнашувда 4 киши ҳалок бўлди


Турк ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти.

Турк ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли F-16 қирувчи самолёти.

Туркия шарқидаги Қарс шаҳри чеккасида якшанба кунги тўқнашув чоғида бир полициячи ва тақиқланган Курд ишчи партиясининг уч жанггариси ҳалок бўлди, яна бир аскар яраланди.

Турк ҳарбий-ҳаво кучлари Курд ишчи партиясининг Ироқ шимолидаги базаларига ҳаводан зарба бера бошлаган 25 июлдан буён Туркияда қарийб ҳар куни хавфсизлик кучлари ва курд жанггарилари ўртасида тўқнашувлар содир бўлиб турибди.

Ҳаво зарбалари бошланганидан кейин Курд ишчи партияси икки йил аввал Анқара билан эришилган сулҳ битими бекор бўлганини эълон қилган.

Туркия расмийлари Курд ишчи партиясини айирмачиликда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG