Линклар

Индонезияда йўловчи ташувчи самолёт ҳалокатга учради


Индонезияда авиаҳалокатлар тез-тез содир бўлиб туради.

Индонезияда авиаҳалокатлар тез-тез содир бўлиб туради.

Индонезиянинг Папуа вилоятидаги чекка тоғли қишлоқлардан бирида яшовчи кишилар якшанба куни йўқолган самолёт парчаларини топганларини маълум қилганлар. Бу маълумот мамлакат нақлиёт вазири томонидан тасдиқланди.

16 август куни Индонезияда маҳаллий йўналиш бўйлаб қатнайдиган ва бортида 54 киши бўлган самолёт ғойиб бўлганди.

Хабарларга кўра, самолёт экипажининг диспетчерлар билан алоқаси маҳаллий вақт билан тунги соат 3 ларда Папуа вилояти ҳудудида узилиб қолган.

Trigana Air авиаширкатига тегишли ATR42-300 русумли самолёти Жаяпурдан Оксибилга учаётган бўлган.

France-Presse агентлиги маҳаллий расмийлар сўзларига таянган ҳолда, самолёт йўқолган жойда об-ҳаво шароити жуда ёмон бўлганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG