Линклар

logo-print

Штайнмайер Донбассдаги вазиятни “портлаш арафасида турган” вазият ўлароқ таърифлади


Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер.

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер.

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер немис нашрларидан бирига берган интервьюсида Украина шарқидаги вазиятни “портлаш хавфи бўлган” вазият ўлароқ таърифлади.

Вазир фикрича, шарқий Украинада оловли тўқнашувлар янгидан авжланишининг олдини олиш учун зудлик билан музокаралар бошлаш лозим.

Штайнмайер Донбассдаги тарангликни юмшатиш учун Киев кучлари ва россияпараст айирмачиларга тез орада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакиллари билан учрашишни таклиф қилганини билдирди.

Шу йил февраль ойида Минскда Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битимга эришилганидан кейин бу ерда зўравонлик кўлами бироз камайганди, бироқ томонлар деярли ҳар куни бир-бирларини оташкесим шартларини бузганликда айблаб келадилар.

Шарқий Украинада ҳарбий тўқнашувлар бошланган 2014 йил апрелидан буён бу ерда 6400 дан зиёд одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG