Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:27

Москвадаги концертда Урганч ҳалокатига алоқадор артист ҳам қатнашди


Москванинг “Салют” Маданият марказида 16 август куни бир гуруҳ хоразмлик эстрада юлдузлари концерт берди. Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар учун бепул концернтни Москвадаги Ўзбеклар миллий-маданий автономияси уюштирди. Концерт иштирокчилари орасида Урганчда ўндан зиёд одамнинг ўлимига сабаб бўлган артистлар ҳам бор эди.

16 август якшанба куни Москванинг Тушино мавзесидаги “Салют” маданият саройида Хоразмдан келган бир гуруҳ эстрада хонандалари иштирокида концерт бўлиб ўтди. Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун Ўзбеклар миллий-маданий маркази томонидан уюштирилган бу тадбирда Юлдуз Мадаминова, Бегзод Исмоилов, Зафар Қурбонбоев, Дилафруз Бекметовалар иштирок этди.

Кечада, шунингдек, эстрада хонандаларига Хоразмдан келган “Отажон Пот-Пот” қизиқчилар гуруҳи ҳам жўр бўлди.

Концертни Москва шаҳри ва вилояти ҳамда қўшни вилоятлардан келган меҳнат муҳожирлари, шу ерда яшаётган ўзбеклар жамоаси томоша қилди. Бепул концерт, ташкилотчилар сўзларига кўра, маҳаллий ўзбеклар диаспораси - Ўзбеклар миллий-маданий автономияси ҳисобидан ташкил қилинган.

Москвада хоразмлик артистлар концерт берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:20 0:00

Москвадаги Ўзбеклар миллий-маданий маркази вакиллари бу концерт Москвада анъанавий тадбирга айланиши кутилаётган бир қатор маданий тадбирларнинг биринчиси эканини айтмоқда. Ташкилот раҳбари Ҳабиб Абдуллаев жорий йилнинг сентябрь ва октябрида ўтказилажак бу каби кечалар Москва шаҳар маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланаётганини маълум қилди.

Тадбирга таклиф этилганлар орасида Югославия ва Сербиянинг собиқ раҳбари Слободан Милошевичнинг ўғли Марко Милошевични ҳам кўриш мумкин эди.

Айни пайтда, хоразмлик эстрада юлдузлари билан бирга “Салют” маданият саройи саҳнасига Хоразмнинг “8-канал” раҳбари Улуғбек Собиров ҳам чиқди ва йиғилганларни “Ўзбекистон мустақиллиги байрами билан табриклади”.

У Хоразм артистларининг Россиянинг бошқа шаҳарларида Наврўз ва Мустақиллик байрамларига бағишлаб чиқишлари одатий ҳол экани, аммо Москвада бундай тадбир биринчи маротаба уюштирилаётганини эслатди.

- Мен энг аввало кириб келаётган давлатимиз Мустақиллиги байрами билан табриклайман ва тадбир ташкилотчиларига катта миннатдорчилик изҳор этаман. Энди ўзбекчалаб гапирсам мумкинми? Хуш кўрдик, соғ бўлинглар, саломат бўлинглар! Бугун Москвада сизларни кўриб турганимиздан бениҳоят хурсандмиз. Тадбирларимиз давом этади – бугун-эрта. Россияда сизларга ўхшаган қора кўзларга хизмат қилиб, қаерда бўлишингиздан ташқари Оллоҳнинг паноҳида бўлишингизни сўраб қоламиз. Топганларингиз фарзандларингиз тўйларига буюрсин. Шу тўйларда мана шу артистлар бориб “от души” хизмат қилсин!- деди Улуғбек Собиров.

Олдинроқ Озодлик Улуғбек Собиров бошчилигидаги хоразмлик қўшиқчилар гуруҳи “Ёшлар кўли”даги фожиадан 3 кун ўтиб, Россия бўйлаб концерт гастролларини бошлагани тўғрисида хабар берган эди.

Собиқ прокурор Улуғбек Собиров ҳам сўроққа чақирилгани, аммо 8-канал “Ёшлар кўли”даги концертларга фақат ахборот кўмагини кўрсатгани боис, телеканал раҳбарларига жиноий жавобгарлик таҳдид солмаётгани хабар қилинганди.

Улуғбек Собиров бошчилигидаги хонандалар гуруҳи Москвадан ташқари Россиянинг Тольятти, Пенза, Ульяновск шаҳарларида концерт дастурларида иштирок этиб, ўз турнесини Санкт-Петербургдаги концерт дастури билан якунлаши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG