Линклар

Лавров: Санкциялар олиб ташлангандан кейин Россия Эрон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиради


Russia -- Russian Foreign Minister Sergei Lavrov (R) and his Iranian counterpart Mohammad Javad Zarif enter a hall during their meeting in Moscow, August 17, 2015

Russia -- Russian Foreign Minister Sergei Lavrov (R) and his Iranian counterpart Mohammad Javad Zarif enter a hall during their meeting in Moscow, August 17, 2015

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Теҳронга нисбатан халқаро санкциялар бекор қилинганидан кейин Кремль Эрон билан ҳарбий ва техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини баён қилди. Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида эришилган битимга кўра, Теҳрон ўз ядровий дастурини қисқартириши эвазига халқаро санкцияларнинг юмшатилиши кўзда тутилган.

Лавров баёноти 17 август куни Москвада Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан музокаралар ортидан янгради. Россия матбуотининг хабар қилишича, икки вазир Россиянинг Эронга ер-ҳаво русумидаги С-300 ракеталарини сотиши эҳтимоли ҳамда Эронда янги ядровий иншоот қуриш шартномаларини муҳокама қилишган.

Лавров ва Зариф шунингдек икки мамлакатнинг Суриядаги фуқаровий урушни дипломатик йўл билан тўхтатишга қаратилган уринишларга воситачилик қилиш ташаббуси борасида ҳам гаплашгани айтилмоқда. Москва ва Теҳрон дипломатлари Сурия Президенти Башар Ассаднинг ҳокимиятдан кетқазиш чақирувларига мутлақо қарши эканликларини яна бир бор таъкидлашди.

Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва Араб Давлатлари Лигаси ҳамда Суриядаги мўътадил мухолифат вакиллари Ассаднинг ҳокимиятда қолишига имкон берувчи ҳар қандай тинчлик режасини рад қилишларини билдирган.

XS
SM
MD
LG