Линклар

OzodNazaг: “Мени эркак бемор ётган палатага ётқизишди”


Суратда: Малоҳат Эшонқулова (ўзининг розилиги билан чоп этилди)

Суратда: Малоҳат Эшонқулова (ўзининг розилиги билан чоп этилди)

“Янги ТошМИнинг касалхонасида мени эркак бемор ётган палатага ётқизишди. Ахир мен аёл киши бўлсам, қандай қилиб бегона эркак билан битта хонада ётаман, десам, дўхтирлар бу – касал, дейишди ва ўртага парда тортиб қўйишди”. Бу латифа эмас. Бу - журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулованинг ўз бошидан кечирганларидан бир кўриниш, холос.

Малоҳат Эшонқулова суҳбат давомида тилга олган навбат қоғози

Малоҳат Эшонқулова суҳбат давомида тилга олган навбат қоғози

Малоҳатнинг оғриётганидан хабаримиз бор эди. Лекин унинг аҳволи анча оғир эканлиги тўғрисида Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянсининг сўнгги хабаридан билдик.

Хабарда айтилишича, куни кеча Малоҳат Эшонқулованинг аҳволидан хабар олишга кетаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева милиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Малоҳат билан суҳбатимизда Урлаева билан боғлиқ воқеани ҳам сўраб-суриштирдик.

Лекин асосий гап – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги бугун аҳвол ҳақидаки, унга бемор Эшонқулованинг кўзи билан назар ташлаймиз...

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG