Линклар

logo-print

Бангкокда бомба портлаши оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди


Тайланд пойтахти Бангкокда рўй берган портлаш оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Хабарларга кўра, ҳодисада яна 80га яқин одам жароҳатланган.

Ҳиндуларга оид зиёратгоҳ яқинида рўй берган бомба портлаши учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олганича йўқ. Эраван зиёратгоҳи Бангкок марказида, ҳашаматли меҳмонхоналар ёнида жойлашган.

Аҳолиси асосан буддавийлардан иборат Тайланд ҳукумати мамлакат жанубида исломий исёнчиларга қарши курашиб келади. Лекин жангарилар жанубий минтақалардан ташқарида камдан-кам ҳолатларда ҳужум уюштиради.

Полиция воқеа жойда бошқа бомбалар ўрнатилгани эҳтимоли текширилаётганини билдирди.

Тайландда сўнгги ўн йил давомида турли сиёсий фирқалар ўртасида ҳокимият учун кураш жараёнида ҳам кичик портлашлар рўй берган, лекин унда одатда биноларга зарар етган.

Тайланд 2014 йилнинг май ойидан бери ҳарбийлар бошқарувида қолмоқда.

XS
SM
MD
LG