Линклар

Қозоғистон полицияси Олмаота шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб келган 9 нафар ўзбекистонлик аёлни ҳибсга олди.

Бу ҳақда 17 август куни Today.kz нашри шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, Олмаотадаги меҳмонхоналарда ўтказилган текширувлар натижасида интим хизматлар кўрсатиб келган 48 нафар аёл ҳибсга олинган.

Дастлабки тергов натижасида уларнинг 9 нафари Ўзбекистондан экани аниқланган, дейилади полиция маълумотида.

Ҳибсга олинганларга нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG