Линклар

Қирғизистоннинг Ўш вилояти суди 17 август куни Ўш шаҳри собиқ ҳокими Мелис Мирзақматовга нисбатан шаҳар суди тарафидан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Шаҳар суди 22 июлда собиқ ҳокимни 7 йилга озодликдан маҳрум этиб, унга тегишли мулкни мусодара қилиш ҳақида сиртдан ҳукм чиқарган эди.

Мирзақматов ҳокимлик пайтида эстакада кўпригининг қурилиши учун ажратилган 20 миллион сўмни ўзлаштирганликда айбланади.

Унинг тарафдорлари суд ҳукмининг қонунийлигини текширишни сўраб Конституциявий палатага мурожаат қилишган.

Мелис Мирзақматов 2010 йилги миллатлараро низо пайтида Ўш шаҳри мэри лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Мирзақматов Шинжон-Уйғур мухтор райони маркази бўлмиш Урумчида яшириниб юргани ҳақида айтилганди. Бошқа маълумотларга кўра эса Ўшнинг собиқ мэри Россияда юрибди.

XS
SM
MD
LG