Линклар

Россиялик экани таҳмин қилинаётган ҳакерлар гуруҳи АҚШ федерал солиқ хизмати серверларидан 334 минг америкаликка тегишли махфий маълумотни ўғирлаган.

Солиқ хизмати вакилларининг 17 август куни билдиришича, ҳакерлар ойлар давомида юз минглаб америкаликга тегишли файлларни кўриш имкониятига эга бўлган.

Ҳужумчилар америкаликларга қайтарилиши керак бўлган солиқ тўловларига эгалик қилмоқчи бўлгани таҳмин қилинмоқда.

Идора маълумотлари ўғирланган америкаликларни бу ҳақда огоҳлантириб, уларга кредит тарихини мунтазам кузатиб бориш имконини яратган.

АҚШ федерал солиқ хизматининг серверлари ҳакерлик ҳужумига учрагани ҳақида илк бор май ойида айтилган эди.

Ўшанда 114 минг солиқ тўловчининг файллари ўғирлангани таҳмин қилинганди.

Расмийларга кўра, олти ой давомида билдирилмай олиб борилган ҳакерлик ҳужуми Россия ҳудудидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG