Линклар

Рубл курси душанба кунги Москва биржасидаги савдоларда февраль ойидан бери кузатилган энг паст кўрсаткични янгилади.

Савдоларнинг очилишидаёқ рубл долларга нисбатан 45 тийинга арзонлаб, бир доллар қиймати 65,44 рублга тенг бўлди. Евро ҳам юқорилаб, 72,39 рублдан сотилди.

$1 = 65 рубль нисбати сўнгги бор 2015 йилнинг 13 февралида қайд этилган эди.

Таҳлилчилар рубл қадрининг пастлаётганини жаҳон бозорида нефтнинг арзонлаб кетаётгани билан изоҳламоқда.

20 июлдан бери Россия валютаси доллар ва еврога нисбатан 20 фоиз қадрини йўқотган.

Айни дамда Россияда солиқ тўловлари мавсумининг бошланиши рублга ижобий таъсир ўтказиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG