Линклар

Индонезияда қутқарувчилар ҳалокатга учраган ATR-42 учоғи бортида бўлган барча 54 йўловчининг жасадини топди.

Бу ҳақда сешанба куни мамлакатнинг транспортдаги хавфсизлик қўмитаси раҳбари маълум қилди.

Айни дамда жасадларнинг ҳалокат жойидан олиб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

16 август куни Индонезияда маҳаллий йўналиш бўйлаб қатнайдиган ва бортида 54 киши бўлган самолёт ғойиб бўлганди.

Trigana Air авиаширкатига тегишли ATR42-300 русумли самолёти Жаяпурдан Оксибилга учаётган бўлган.

Мазкур авиаширкат хафвсизлик стандартларининг қониқарсизлиги боис Европа Иттифоқи "қора рўйхати"га киритилган.

XS
SM
MD
LG