Линклар

Беларус президенти дам олиш куни 70 қоп картошка терди


Лукашенко оиласи ва бир гуруҳ ёрдамчилар бир ярим соат ичида 18 гектар майдондан 70 коп картошка териб олган

Лукашенко оиласи ва бир гуруҳ ёрдамчилар бир ярим соат ичида 18 гектар майдондан 70 коп картошка териб олган

Беларус президенти Александр Лукашенко ва унинг ўғли Николай дам олиш кунини Дроздидаги қароргоҳи томорқасида картошка ва тарвуз, қовун териш билан ўтказган.

Беларус матбуотида Лукашенконинг майка-трусикда картошка тераётгани акс этган суратлар эълон қилинди.

Беларуснинг расмий БелТА ахборот агертлиги президент Лукашенко оиласи ва бир гуруҳ ёрдамчилар бир ярим соат ичида 18 гектар майдондан 70 коп картошка териб олгани ҳақда хабар қилди.

Матбутда келтирилишича, президент териб олган ҳосил етимхоналар ва касалхоналарга жўнатилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG