Линклар

logo-print

Республикачилар етакчиси Эрон битими устидаги тортишувда президент Барак Обама қўли устун келиши мумкинлигини тан олди


АҚШ Сенатидаги Республикачилар етакчиси Митч МакКоннел

АҚШ Сенатидаги Республикачилар етакчиси Митч МакКоннел

АҚШ Президенти Барак Обама Эрон ядровий дастурига доир битим юзасидан Республикачилар билан қарама-қаршиликда “муваффақият қозониши эҳтимоли жуда юқори”, дея тан олди АҚШ Сенатидаги кўпчилик етакчиси Митч МакКоннел. Сенатдаги Республикачилар фирқаси етакчиси МакКоннел бу ҳақда 17 август куни баён қилди.

Респбуликачилар кўпчиликни ташкил қиладиган Сенат ва Вакиллар палатаси келаси ойда эълон қилиши кутилаётган қўшма резолюцияда битимни рад этиши кутилмоқда. Респбуликачилар бир овоздан Эрон билан олти қудратли давлат ўртасида тузилган битимни қорлаган.

Лекин Обама битимни рад этувчи резолюцияга вето қўйишни ваъда қилган. Бу ҳолда Республикачилар ветони қайтариш учун Конгресс аъзоларининг учдан икки қисми овозини тўплаши керак бўлади.

МакКоннел ўзи сайланган Кентаки штатида бизнес вакиллари олдида қилган чиқишида президент ветосини қайтариш мушкул бўлиши ҳақида гапирди.

Обама ўз ветоси кучини сақлаб қолиши учун Сенатдаги Демократларнинг 34 нафари, Вакиллар палатасидаги Демократларнинг 134 нафари таянчини қозониши керак бўлади.

“У ҳар бир палатада овозларнинг учдан бир қисми плюс бир овозини олиши керак бўлади. Демак, муваффақият қозониши эҳтимолий жуда юқори”, деди МакКоннел.

XS
SM
MD
LG