Линклар

Боку судида журналист Хадича Исмоилова устидан маҳкама давом этди


Хадича Исмоилова

Хадича Исмоилова

Боку судида 18 август куни таниқли журналист, Озодлик билан ҳамкорлик қилган Хадича Исмоилова устидан маҳкама давом этди. Журналистнинг онаси ва синглиси суднинг холислигини шубҳа остига олмоқда.

Озарбайжон ҳокимиятидаги коррупцияга доир мақолалари учун мукофотларга сазовор бўлган 39 яшар Исмоилова маблағларни талон-тарож қилганлик, солиқдан бўйин товлаш ва ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари ва ғарб давлатлари Исмоиловага нисбатан қўйилаётган айбловларни сиёсий, дея атамоқда.

Журналистнинг онаси Элмира Исмоилова 18 август куни журналистлар олдида қилган чиқишида суд “бошдан охиригача ёлғондан иборатдир”, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG