Линклар

Урганч ҳалокати қурбонларига аталган қўшиқ Интернетда тарқалди


Урганчлик номаълум рэпернинг 8 август куни Урганчдаги ëшлар кўлида юз берган ва ўнлаб одам ўлимига сабаб бўлган фожиага бағишлаб айтган қўшиғи ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Маълум бўлишича, қўшиқни ўз исми очиқланишини истамаган урганчлик ҳаваскор ижро қилиб тармоққа жойлаган.

Одамлар тиқилинч¸ тўлиб борар бора-бора,

Бу ишларга чидамай синиб кетди панжара,

Сувга кетди она-бола,

Ота -ўғил¸ қарилар,

Сузишни билгану билмаганлар...

Қўшиқни эшитиб кўрган бастакор Ботир Ражабовнинг Озодликка айтишича¸ урганчлик ҳаваскор ижроси рэп жанрига аниқ мос келмайди:

- Рэпдан кўра юмшоқ¸ кўпроқ романсга ўҳшайди. Ростдан ҳам ҳаваскорлиги билиниб турибди. Текст ҳам ғариб. Аммо муҳим тарафи - ўша кўл фожиаси ҳақида эмоционал ҳикоя бор. Ҳиссий репортаж дея баҳолаган бўлар эдим бу “асар”ни. Менимча, қўшиқ ижрочиси кўлдаги фожиани ўз кўзи билан кўрган. Ҳар ҳолда қўшиқдан шундай таассурот қолади¸ дейди бастакор.

Ҳиссий репортаж

Ўндан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган фожидан бир ҳафта ўтиб, Урганч марказидаги "Ёшлар кўли"да концерт ўтказиш бекор қилинган бўлса ҳам, ҳукумат комиссияси ҳозирга қадар жамоатчиликка Урганчдаги фалокат бўйича дастлабки ҳисоботни тақдим этган эмас.

Қурбонлар ва жароҳат олганлар борасида аниқ рақам ҳануз берилгани йўқ.

Маҳаллий матбуот ҳам воқеа тафсилотини ëритмади.

Фожиа иштирокчиларининг қўл телефонига олган тасвирлари ҳам сирли тарзда ташқарига сизиб чиқмади.

Шу боис фожиа ҳақида турли тахминлар урчимоқда.

Урганчлик рэпернинг “ҳиссий репортажи” эса бу мавҳумлик пардасини бир оз очгандек таассурот қолдиради.

Кўприк бир¸oдамлар икки юзтача

Уларни бу ерга бошлаб келганди ажал.

Қўшиқниннг биринчи қисмида “кўприк фожиасига қадар” бўлган манзара тасвирланади.

8 август байрам.

Концерт.

Кўлга йиғилган бутун халқ.

Бир аëлнинг қизи уч ëш¸ ëнида ўғли эса ҳали гўдак ëнида.

Яна бир эркак хотини билан¸

олишмоқчи биргаликда дам.

Қари аëл уч набираси билан кўлга концерт кўрган келган.

Соат саккиз¸ концерт бошланди.

Одамлар оқиб кела бошлади.

Қизлар ҳаяжонда¸ кумирлари саҳнада.

Кимга эса керак томоша?!

Хуллас, ҳамма бор йўлаклар эса тор.

Икки мингта одам ичкарида¸ ҳали яна келади қанча.

Фарзандлари билан келди кўпчилик.

Бу ерда эса кайф сафо бузуқчилик.

Она бола концертга ошиқиб келар.

Уларни бу ерга бошлаб келганди ажал.

Касал ҳолига келганди бир эркак.

Ахир ўғлини хурсанд қилиши керак.

Ҳамма шошган асабда.

Одамлар тиқилиб қолди кўприкда.

Кўприк бир¸ одамлар икки юзтача.

Сабр-тоқат тугаб борар¸ оëқ остида болалар.

Уруш жанжал посбонлар эса томоша қилиб турар.

Аëлларни уриб-суриб ўтар чаққон эркаклар.

Бировнинг биров билан иши йўқ¸

Кўприкдан ўтса бўлди¸ қандай қилиб фарқи йўқ.

Ҳалойиқ¸ кимнингдир оëқ кийими¸ кимнингдир ҳамëни¸

Кимнингдир боласи.

Йиғлаб қидиряпти онаси.

Аëллар ҳам йиғлаяпти¸

йиғлаяпти болалар.

Чўзмай ëрдам қўлини турибди-ку мард йигитлар.

Шу жойга келганда концертни тугатишди.

Концерт кўприкда давом этди.....

Сув ичида одамлар элликтача

Қўшиқнинг иккинчи қисми кўприкда юз берган фожиа тафсиолоти акс этади:

Одамлар тиқилинч¸ тўлиб борар бора-бора.

Бу ишларга чидамай синиб кетди панжара.

Сувга кетди она-бола. Ота -ўғил¸ қарилар.

Сузишни билгану билмаганлар.

Сув ичида одамлар элликтача.

Аëвсиз оламон тўхтамас ҳалигача.

Яна элликта одам сув ичида.

Энди келишдия яшил кийимлилар.

Сувга сакради виждонлилар.

Қолганлар томоша қилиб турар...

Хабар берилди тез-ëрдамга.

Тез ëрдам учиб борар.

Етиб келди қайиқлар.

Улар келганда она-бола жонсиз ëтар....

Айб кимда эди?

Матн оралиғида янграган пианионининг ғамгин оханлари савол аломати каби қайталанади.

Ҳофиз урганчликлар тилидан бир ҳафтадан бери тушмаятган саволни такрорлайди:

Айб кимда эди?

Қурувчидами?

Посбондами?

Доктордами?

Уйда ўтирмаган келинда?

Хотинини ëлғиз юборган эрда ë қайнонанада?

Ëҳуд қутқарувчилардами?

Ахир кимда?

Бу кундай равшанку, айб бизда ўзимизда!

Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Бу кўл олдин қабристон бўлган¸

Бу жойга буюк инсонлар кўмилган.

Бизга буни ҳам қадри йўқ¸

Бизга ҳеч нимани фарқи йўқ.

Бизларга нима бўляпти дўстлар?

Асл террорчи ал-Қоида эмас¸ аслида бизлар!

Болаларга раҳм қилмаганлар¸

ўзидан бошқани ўйламаганлар¸

бир инсонни Оллоҳдан улуғ қўйганлар...

Қўшиқ кўл тагига чўкиб ўлган болаларга аталган марсия-нақорат билан тугалланади:

Афсус норасида кетди бола¸

мактабга боришига бир ой қолгандия....

Воқеабанд қўшиқлар тарихи

Ўзбекистон қўшиқчилигида фожиаларга атаб қўшиқ айтиш нисбатан янги ҳодиса саналади.

2005 йил 13 августдаги Андижон қирғини ҳақида таниқли шоир ва ҳофиз Дадаҳон Ҳасан қўшиқ куйлаб тарқатган эди.

Дадаҳон Ҳасаннинг бу қўшиғи 2006 йилда Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судида кўрилиб, конституцион тузумига қасд қилиш ва жамоатчилик хавфсизлиги ва тартибига хавф солувчи материал сифатида малакаланган эди.

2010 йилдаги Ўш ва Жалолободдаги қонли воқеалар юз берганида Тошкентлик номаълум реппер ва Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова айни воқеага атаб қўшиқ ижро қилишган эди.

XS
SM
MD
LG