Линклар

BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистон маъмурий идораларига ҳақ талаб қилиб мурожаат қилган фуқароларнинг шикоятлари қай даражада ҳал қилиниши мунозара қилинди.

Ўтган ҳафтада ўзбекистонликларнинг Озодликда ёритилган муаммоларидан учтаси ўзининг ижобий ечимини топди.

Шаҳрисабзлик калтакланган фермердан прокурор кечирим сўради.

Пунгонлик газ истеъмолчилари арзон газ оладиган бўлди.

Тошкентлик ҳамширалардан пахта терими учун ушлаб қолинган пуллар қайтариб бериладиган бўлди.

Ҳар учала ҳолатда ҳам расмийлар шикоятчиларга “шу арзларингизни ўзимизга айтсаларинг, ўзимиз ҳал қилиб берар эдик, у ёққа ёзишнинг ҳожати йўқ эди” қабилидаги гапларни айтган.

Агар шу каби муаммолар ёки камчиликлар билан сиз ўзингиздаги маҳаллий идораларга мурожаат қилсангиз, арзингиз инобатга олинадими, шикоятингиз кўриб чиқиладими?

Бу саволга “ҳа” деб ҳам, “йўқ” деб ҳам жавоб берувчилар бор.

Сиз, нима деб жавоб берган бўлардингиз ва нега?

Баҳсда ўзбекистонлик журналист, адабиётшунос Раҳимжон Раҳмат ва журналист, "Эзгулик" жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов иштирок этди.

Баҳсни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG