Линклар

logo-print

Тошкентдаги бозорлардан бирига ўт кетди


Тошкент метросининг Беруний станцияси яқинидаги “Ўзкўргазмасавдо” маркази олдидаги бозорда ёнғин чиқди.

Ўзбекистондаги интернет нашрларнинг хабар беришича, Шайхантоҳур туманига қарашли бўлган озиқ-овқат бозоридаги ёнғин 18 август куни соат 21 да бошланган.

Бозордаги ёнғинни ўчириш учун ўнлаб ўт ўчирувчи машиналар жалб қилинган, бозорга элтувчи барча йўллар тўсиб қўйилган. Ўт ўчирувчилар 18 август куни кечқурун ёнғинни ўчиришга эришган.

Ҳозирча расмийлар ёнғиндан кўрилган талофатлар ҳақида маълумот берган эмас.

Ўзбекистон бозорларида тез-тез ёнғин чиқиб туради. Масалан, бундан бир йил аввал 18 августга ўтар кечаси Тошкентдаги “Тахтабозор” қурилиш маҳсулотлари бозорида, 2014 йилнинг 12 августида эса “Қатортол” бозорида ёнғин чиққан эди.

Расмийлар бу ёнғинларга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлганини билдирган.

XS
SM
MD
LG