Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ички рейсларга йўловчилар сони камайганини билдирди


Ўзбекистонда тезюрар поездлар ҳаракати йўлга қўйилганидан сўнг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати ички йўналишдаги йўловчиларидан ажралмоқда. Бу ҳақда миллий авиаширкат бош директори Валерий Тянга таянган ҳолда podrobno.uz нашри хабар берди.

Валерий Тяннинг айтишича, айни пайтда Тошкент –Самарқанд йўналишидаги рейсларнинг йўловчилари сони сийраклашган. Бу Тошкент ва Самарқанд ўртасида Afrosiyob тезюрар поезди қатнай бошлагани билан боғлиқ.

Миллий авиаширкат раиси яқин йиллар ичида тезюрар поездлар бошқа ҳудудларга ҳам қатнаши йўлга қўйилиши ортидан Бухоро ва Қарши йўналишидаги рейсларга ҳам йўловчилар камайиши кутилаётганини айтди.

Хабарда билдирилишича, Самарқандага учадиган учоқларга йўловчилар сони озайгани оқибатида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” мазкур йўналиш чипталари нархини арзонлатишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG